Мессининг кутгани бўлмади

  • 07 Jun 20:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ билан ҳамкорликни тўхтатган Лионель Месси фаолиятини “Барселона”да давом эттиришга мойил бўлиб турганди.

Tecno

Аргентиналик юлдуз каталонияликларга бир неча кун муҳлат бериб, трансферни кафолатлашни сўраган.

Бироқ, “Барселона” ҳалигача Мессини қайтариш бўйича жиддий қадам ташлагани йўқ. Манбалар Лео Жоан Лапортанинг таклифини кутиб чарчаганини ёзмоқда.

Хусусан, “Барселона”нинг собиқ футболчиси Марк Кросас испан матбуотига Лионель Месси клуб раҳбариятига ишонмай қўйганини ва фаолиятини Европадан ташқарида давом эттиришга мойил бўлиб турганини маълум қилди.

Мутахассислар Мессилар оиласи учун АҚШнинг “Интер Майами” жамоаси оптимал вариант эканини таъкидламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!