
Месси яна бир финалда кубок учун курашади
"Интер Майами" Лигалар кубоги финалига йўл олди.
Хавьер Маскерано мураббийлигидаги жамоа турнирнинг ярим финали доирасида "Орландо Сити"ни мағлуб этди (3:1).
Меҳмонлар Марко Пашаличнинг голи эвазига 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. 77-дақиқада Лионель Месси пенальтини аниқ амалга оширди, 88-дақиқада аргентиналик футболчи дублга эришди, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Теласко Сеговия учинчи голни урди.
Шу тариқа, "Интер Майами" Лигалар кубоги финалига йўл олди ва у ерда "Лос-Анжелес" - "Сиэтл Саундерс" жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар