Месси ПСЖ билан қачон музокаралар ўтказиши маълум бўлди

CHERY AUTO

ПСЖ футболчиси Лионель Мессининг амалдаги шартномаси мавсум сўнгида ўз ниҳоясига етади. Янги битим бўйича музокаралар бошланмаган.

“Mundo Deportivo” нашри хабар беришича, аргентиналик ҳужумчи Чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган “Бавария”га қарши ўйингача келажаги борасида қарор қабул қилмайди. У айни дамда бор эътиборини ушбу учрашувга қаратган.

Фабрицио Романо ҳам ПСЖ билан тез кунда музокаралар ўтказилишини тасдқилади. Журналистнинг сўзларига кўра, Мессининг Францияда қолиш еҳтимоли юқори.

35 ёшли футболчига Саудия Арабистонидан таклифлар келаётгани ҳақида миш-мишлар мавжуд. Шунингдек, МЛС нинг “Интер Маями” клуби ҳам уни ўз таркибига қўшиб олишни истайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!