Месси нега "Барселона" Мадридда яхшироқ ўйнашини айтди

  • 17 декабрь, 2019, 16:22
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” форварди Лионель Месси нега жамоаси “Реал”га қарши Мадридда яхшироқ ўйнашини айтди.

Tecno

“Бернабеудаги ўйинда биз кўпроқ бўш зоналарга эга бўламиз. “Реал” жуда кўп ҳужум қилади, чунки мухлислар уларни олдинга ундашади ва майдон эгалари бунга мажбур бўлишади. “Камп Ноу”да эса улар бошқачароқ ўйнашади. Яъни нисбатан зичроқ ва тезкор қарши ҳужумга ўтишади. Биз “Бернабеу”да 90 дақиқа тенг ўйнай оламиз. “Камп Ноу”даги баҳ нисбатан қийинроқ ва ёпиқроқ бўлади”, - дейди аргентиналик футболчи.

Маълумот учун, Месси фаолияти давомида “Реал”га қарши 36 та ўйинда майдонга тушган ва 24 та гол уришга эришган.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” – “Реал” учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!