
Месси "Барселона"да қолиш учун маоши камайишига рози
"Барселона" юлдузи Лионель Месси жамоада қолиши мумкин. "El Confidencial" нашрининг маълум қилишича, аргентиналик футболчи клуб президенти Жоан Лапорта билан билан оғзаки келишувга эришган.
Хабарларга кўра, янги битим бўйича Лео 2023 йилга қадар Каталонияда қолади. Сўнгги кунларда президент Лапорта ҳамда Леонинг отаси ва агенти Хорхе Месси бу ҳақда музокаралар олиб борган. Томонлар шартнома иложи борича тезроқ имзоланишини истамоқда.
Манбанинг маълум қилишича, 33 ёшли футболчи янги келишув бўйича ҳозиргидан камроқ маош олади. Айни дамда Лео йилига 71 млн евро ишлаб топмоқда. Жорий мавсум Месси Ла Лигада 30 та гол урди ва тўпурарлар пойгасида ғалаба қозонди.
Унинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июнь санасида ўз якунига етади. Унга "Манчестер Сити", ПСЖ каби жамоалардан таклифлар бор.
Фикрлар