
Месси "Барселона" билан қандай шартлар асосида шартнома имзолаши маълум бўлди
"Барселона" сардори Лионель Месси "Камп Ноу"ни яқин вақтлари ичида тарк этиш ниятида эмас.
Олдинроқ, клуб раҳбарияти 32 ёшли футболчига бир умрлик шартнома таклиф қилиш ниятидалиги хабар қилинган эди, аммо Лео ушбу масала бўйича шошилмоқчи эмас.
Mundo Deportivo нашрига кўра, Месси хар мавсум аввалида клуб билан бир йилик шартнома имзолаш ниятида, аммо футболчи июнь ойидан кечиктирмасдан жисмоний ҳолати ва вазиятига қараб клуб раҳбариятига ўз қарорини етказиб туриш мажбуриятини олади.
Фикрлар