Мбаппе Мессидан айрилишни истамайди

  • 10 апрель, 2023, 08:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоадоши Лионель Мессининг пойтахтда қолишини истаяпти.

Tecno

Аргентиналик юлдузнинг парижликлар билан шартномаси 30 июнь куни тугайди. У клубнинг янги битим бўйича таклифини қабул қилмади. Парижликлар эса, жаҳон чемпионини олиб қолиш йўлларини қидирмоқда.

Лионель Мессининг ўзи “Барселона”га қайтмоқчи экани айтиляпти. Каталонияликлар уни олиб келиш бўйича иш бошлаган.

Месси 2021 йилдан бери парижликлар шарафини ҳимоя қилмоқда. 35 ёшли ҳужумчи ҳозирга қадар 68 та баҳсда майдонга тушди,  рақиблар дарвозасини 30 марта ишғол қилиб, 33 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!