Хави суперклубни қабул қилиб олишга тайёр

  • 1 октябрь, 12:49
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” бош мураббийлигини тарк этганидан бери ишсиз юрган испаниялик мутахассис Хави Эрнандес Англия Премьер-лигасида фаолият бошлаши кутилмоқда.

Tecno

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 45 ёшли мутахассис муаммолар гирдобидан чиқа олмаётган “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб олишга тайёр.

Хави жамоа бу мавсум Еврокубокларда иштирок этмаслигига қарамай, ҳамкорлик таклифи тушса, уни қабул қилади.

Бир йил муқаддам “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб олган Рубен Аморим ҳозиргача вазиятни ижобий томонга ўзгартира олгани йўқ. Аввалги мураббийлар каби португалиялик мутахассис ҳам юлдуз даражадаги ўйинчиларни ўз йўриғига юргиза олмади.

Бу борада Хавида катта тажриба бор. Чунки унинг ўзи ҳам футболчилик даврида юқори даражада ўйнаган. 2021-2024 йиллар давомида юлдузлар жамланган “Барселона”ни яхши бошқарган ва жамоага Испания чемпионлигини “Реал”дан олиб берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!