
Мбаппе: Лига 1 – энг кучли мусобақа эмас, жамоадагилар ҳам дўст эмас!
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўзининг фаолиятига доир қарашлари билан ўртоқлашди.
Мен юлдузманми? Ҳа, шундай. Агар инсоннинг юзи бутун дунёда танилса, у юлдуз. Лекин бу мени бошқалардан устун қилмайди.
Жамоадаги ўйинчилар дўст бўлиши керакми? Йўқ. Ғалаба учун жамоадаги шерикларинг билан ҳар куни бирга овқатланиш шарт эмас.
Лига 1 – дунёдаги энг яхши лига эмас, лекин мен доимо бўйнимдаги масъулиятни ҳис қилганман. Етакчи футболчи сифатида чемпионат ўсиши учун боримни бердим, - деди Килиан Мбаппе.
Таъкидлаш жоизки, Килиан Мбаппе ПСЖ раҳбарияти таклиф қилган 5+1 кўринишидаги шартномани қабул қилмади. Катта эҳтимол билан ёш ҳужумчи 31 августга қадар “Реал”га ўтиб кетади.
Фикрлар