Мбаппе кутган давр келди

  • 15 май, 2023, 19:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Килиан Мбаппе ўтган ёзда ПСЖ билан янги шарнома тузганидан кейин клуб раҳбариятидан жанубий америкалик юлдузларнинг таъсирини камайтиришни, хусусан, Неймарни сотиб юборишни талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Tecno

Дарҳақиқат, Париж клуби мутасаддилари жанубий америкалик бир неча футболчидан қутилди. Неймар эса, кетишдан бош тортиб келаётганди. Энди бразилиялик юлдузнинг ҳам фикри ўзгарган.

Матбуот босими ва фанатлар эътирозидан тўйган ўйинчи ҳар қандай яхши таклифни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

ПСЖ раҳбарияти Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга қодир жамоа шакллантирмоқчи. Энди улар номдор юлдузларни эмас, асосан франциялик ёш иқтидор эгаларини бир мақсад йўлида бирлаштирмоқчи.

Ана шу янги лойиҳани Килиан Мбаппе атрофида тузишга қарор қилинди. Мбаппе ПСЖда асосий фигура сифатида ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!