
Майкл Биспинг: "Том Аспиналл ММА даги Муҳаммад Али ёки..."
UFC Шон-шуҳрат зали аъзоси, британлик Майкл Биспинг ҳамюрти Том Аспиналл ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Том — ҳақиқий гигант. У катта бўлишига қарамай, жуда ҳаракатчан. Мен ҳар доим айтаман: Аспиналл — ММА даги Муҳаммад Али ёки оғир вазндаги Жорж Сен-Пьер. Томни Сирил Ганга қарши жангда фаворит деб ҳисоблайман. Бироқ агар француз унинг тейкдаунларини тўхтата олса, бу ўта қизиқарли тўқнашув бўлади", - деди Биспинг
Эслатиб ўтамиз, Аспиналл (15-3) 25 октябрь куни "UFC 321" турнирида Сирил Ган(13-2)га қарши октагонга кўтарилади.
Фикрлар