Марсело бир йил автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди

  • 3 июль, 2019, 16:02
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Марсело маст ҳолда автомобил бошқарган бўлиши мумкин.

Tecno

O Globo нашри тарқатган хабарга кўра Рио-де-Жанейро шаҳри полицияси футболчини ўтган пайшанба куни гумонланиб тўхтатган. Бироқ, Марсело алькаголь истеъмол қилганини исботлаш учун қон таҳлиллари топширишдан бош тортган. Натижада, у 600 евро жаримага тортилди ва бир йил автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Таъкидлаш лозимки, юқоридаги жазо фақат Бразилия худудида амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!