Манчестерликларга бу тўпурарни олмаслик тавсия қилинди

CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” афсонасига айланган машҳур ҳимоячи Рио Фердинанд клубнинг ҳозирги  мутасаддиларини ҳужумчи олишда хушёр бўлишга чақирди.

Tecno

Маълумки, Рубен Аморим жамоага кўп гол ура оладиган марказий ҳужумчи қидиряпти. Нишонлар орасида “Лейпциг” вакили Бенжамин Шешко ҳам бор.

Рио Фердинанд 22 ёшли словакиялик ҳужумчини олиш клуб учун катта таваккал эканини ва бу вариант ўзини оқламаслигини таъкидлаяпти.

-  Шешконинг футболчи сифатидаги имкониятларига шубҳам йўқ. Лекин “Манчестер Юнайтед”га ҳужум марказида катта тажрибага эга футболчи зарур. Жамоада Расмус Хёйлунн, Жошуа Зиркзее, Чидо бор. Булар ёш ва тажрибасиз ҳужумчилар. Уларга мана шу ўйинчиларга ўрнак бўладиган ва ҳақиқий тўпурар қандай бўлишини амалда кўрсата оладиган футболчи керак.

Қачонки, керакли тажрибага эга бўлмаган яна бир ёш ўйинчини олар экансиз, бу навбатдаги таваккалдан бошқа нарса эмас. Юқори даражада ўйнаш учун тажрибасиз футболчиларни олиш ўзини оқлайди, деб ўйлайсизми?, - деди Рио Фердинанд.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!