"Манчестер Юнайтед" Угарте билан хайрлашишга тайёр!

  • 15 декабрь, 13:09
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Мануэль Угарте январдаёқ клубни тарк этиши мумкин. 24 ёшли футболчи "қизил иблислар"нинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотди.

Tecno

Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, инглиз гранди раҳбарияти қишки трансферлар ойнасида уругвайлик футболчи учун таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Ла Лига, А Серия ва Франция Лига 1 нинг номаълум вакиллари футболчига қизиқиш билдиришди. Угарте бу мавсумда Рубен Аморим қўл остида 11 та ўйинида иштирок этди (атига 3 беллашувда асосий таркиб).

Маълумот учун, ПСЖ ва "Спортинг" собиқ ярим ҳимоячисининг "Transfermarkt"даги нархи 30 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!