"Манчестер Юнайтед" тез орада "Кристал Пэлас" ҳимоячисини рекорд маблағ эвазига сотиб олади

  • 20 июнь, 2019, 10:16
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Кристал Пэлас" ҳимоячиси Аарон Уан-Биссака яқин вақтлар ичида "Манчестер Юнайтед" аъзосига айланиши мумкин. Бу ҳақда Daily Record нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага қараганда 21 ёшли англиялик футболчининг трансфери масаласида ҳар иккала клуб ўзаро келишувга эришган. Унга кўра “қизил иблислар” Уан-Биссака учун лондонликларга 62 млн евро тўлашади.

Эътиборлиси, агар ушбу трансфер амалга ошса, Уан-Биссака дунёнинг энг қиммат қанот ҳимоячисига айланади. Ҳозирча ушбу рекорд "Манчестер Сити" ҳимоячиси Бенжамен Мендига тегишли. “Шаҳарликлар” уни 2017 йил “Монако”дан нақд 57,5 миллион еврога харид қилишган эди.

Маълумот учун, Уан-Биссака ўтган мавсум "Кристал Пэлас" сафида жами 39та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 4та голига ассистентлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!