“Манчестер Юнайтед” ПСЖнинг “ноғорасига ўйнамади” ва иккита зўр ўйинчи топди

  • 8 август, 2024, 09:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари бир неча ой давомида ПСЖ билан ярим ҳимоячи Мануэль Угарте трансфери бўйича музокара олиб борди.

Tecno

Парижликлар ўзларига керак бўлмаган ўйинчи трансферидан мўмай даромад кўриш мақсадида 23 ёшли футболчи учун катта бадал пули талаб қилди.

Музокаралар муваффақиятсиз тугади, томонлар келиша олмади ва Угартенинг Англияга трансфери бекор бўлди.

Манчестерликлар Мануэль Угарте ўрнига бошқа икки номзод топди. Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, Англия гранди Бразилия терма жамоаси аъзолари – “Вулверхэмптон”да ўйнаётган Жоао Гомес ва “Флуминенсе” ярим ҳимоячиси Андрени нишонга олди.

“Бўрилар” ўз ўйинчисини нача қиммат – 60 миллион еврога баҳоламоқда. Андренинг трансфери харидорга 35 миллион еврога тушади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!