
"Манчестер Сити" ёзда сотиб олган футболчисини ижарага бериб юборди
"Манчестер Сити" ушбу ёзда харид қилган футболчиси Сверре Нюпанни "Мидлсбро"га ижарага берди. Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" ярим ҳимоячини Норвегиянинг "Русенборг" клубидан рекорд суммада 12,5 миллион еврога сотиб олган эди.
Англия гранди футболчига Чемпионшип орқали амалиёт бермоқчи, бу ерда юклама ва тақвим зичлиги футболчининг ривожланишига ёрдам беради. "Мидлсбро"да Нюпандан марказий ярим ҳимоячи сифатида фойдаланишни ва юқори ўринлар учун курашда таркибнинг чуқурлигини кучайтиришни кутишмоқда.
2024-йилги мавсумда Нюпан Норвегия чемпионатида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Жорий, 2025 йилги мавсумда ярим ҳимоячи 9 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар