"Манчестер Сити" мутахассислари Кападзега: “Сизларда яна Абдуқодирлар борми?”
Бир неча ой аввал мураббий Темур Кападзе Абдуқодир Ҳусанов ҳаракат қиладиган “Манчестер Сити” клуби қароргоҳига бориб, тажриба алмашиб келган эди.
Сафар давомида у “шахарликлар” тизимида фаолият юритадиган мураббийлар ва мутахассислар билан яқиндан учрашиб, суҳбатлашган. Суҳбат жараёнида инглиз клуби вакиллари ундан яна Ҳусанов каби иқтидорли футболчилар бўлса, улар ҳақида маълумот бериб туришини сўрашган.
“‘Манчестер Сити" академиясига ташриф буюрганимда, у ердаги мутахассисларнинг кўпчилиги германиялик экан. Улар мендан: "Яна Абдуқодирлар борми?" — деб сўрашди. Мутахассислар Ҳусановдан жуда мамнун. Унинг ўйинларидан ҳам мухлислар, ҳам мураббийлар штаби қониққан. Клубнинг спорт директори билан ҳам суҳбатлашдим. У менга ташриф қоғозини берди ва: "Шу каби футболчилар бўлса, хабар беринг. Бизда скаутлар бор, улар ҳам кузатиб боришяпти, аммо сиз мураббийсиз улардан яхшироқ билесиз", — деди”, дея маълум қилди Кападзе “Sport TV”да эфирга узатилган “Gol” кўрсатувида.



Фикрлар