“Манчестер Сити” Месси учун қанча беришини эълон қилди

  • 27 август, 2020, 10:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хосеп Гвардиола жамоаси раҳбарияти Лионель Мессига жиддий қизиқмоқда ва аргентиналик ҳужумчини қўлга киритиш учун катта харажатга тайёр.

Tecno

Маълумотларга кўра, манчестерликлар бу трансфер учун 200 миллион евро миқдорида маблағ ажратишни режалаштирган. Ўз навбатида, “Барселона” раҳбарияти жаҳон футболидаги трансфер рекордини янгилаш мақсадида Мессини 223 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр. Аввалги рекорд ҳам “Барселона”га тегишли бўлиб, каталонияликлар Неймар трансферини ПСЖга 222 миллион еврога сотган эди.

Мессининг ўзи эса ФИФА ёрдамида эркин агент мақомини олиш ва бошқа клубга бепул кўчиб ўтиш учун курашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!