
"Манчестер Сити" "Ливерпуль"нинг тарихий рекордини йўққа чиқарди
"Манчестер Сити" кеча премьер-лиганинг 18-тури доирасида "Ньюкасл" (4:0) устидан йирик ҳисобда зафар қучди.
Эътиборлиси, бу "шаҳарликлар" учун жорий 2021 йилда АПЛ учрашувларида қозонилган 34-ғалаба. Бу эса чемпионат тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.
Бундан аввалги рекорд "Ливерпуль"га тегишли эди. Мерсисайдликлар 1982 йилда жами 33 та ғалабани тантана қилган.
Айтиш керакки, "Манчестер Сити" йил охиригача "Лестер" ва "Брентфорд" клублари билан ўйнайди. Шундай экан, Хосеп Гвардиола шогирдларида ушбу рекордни янада яхшилаб олиш имконияти мавжуд.
Фикрлар