“Манчестер Сити” “Арсенал” футболчисини сотиб олмоқчи

  • 14 август, 2022, 15:40
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" клуби "Арсенал" ҳимоячиси Киран Тирнини сотиб олмоқчи.

Tecno

“Daily Mail” нашри хабарига кўра, "шаҳарликлар" нафақат "Андерлехт" ҳимоячиси Серхио Гомесни ўз сафига қўшиб олади, балки 25 ёшли Киранни ҳам сотиб олиш борасида музокара бошламоқчи.

Қайд этилишича, Хосеп Гвардиола жамоаси ҳозирча шотландиялик учун расмий таклиф билан чиққани йўқ.

2022/23 йилги мавсумда Тирни Премьер лига доирасидаги 2 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

“Transfermarkt” портали футболчининг нархини 32 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!