Манба: “Арсенал” “Ман Сити”нинг яна бир футболчисини сотиб олди

  • 16 июль, 2022, 10:15
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Арсенал" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Александр Зинченко билан 2027 йилгача амал қиладиган шартнома имзолади, деб хабар беради Никола Скира твиттердаги саҳифасида.

Tecno

Шартноманинг молиявий томонлари ҳали ошкор этилмаган. Фақатгина “канонирлар” “шаҳарликлар” билан 25 ёшли футболчининг трансфер суммасини келишиб олишлари қолди.

Яна бир инсайдер, Британиянинг бир қанча нашрлари (The Guardian, The Times, FourFourTwo) билан ҳамкорлик қилувчи Фрэдди Пэкстоннинг айтишича, Англия чемпионлари Зинченкони тахминан 35 миллион фунт стерлингга (тахминан 41 миллион евро) сотишга тайёр. Клублар ўртасидаги музокаралар, жумладан, "Ман Сити" ҳужумчиси Габриел Жезуснинг "Арсенал"га ўтиши туфайли сезиларли даражада яхши томонга ўзгарган.

Зинченконинг "Манчестер Сити" билан шартномаси яна икки йилга амал қилади. Ўтган мавсум украиналик футболчи "шаҳарликлар"нинг барча мусобақалар доирасидаги 28 та ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!