Магуайр жорий мавсум ҳақида: "Айб ўзимизда, биз жавобгарликли ўз бўйнимизга олишимиз керак"

CHERY AUTO

Харри Магуайр "Манчестер Юнайтед" футболчилари жорий мавсумдаги қониқарсиз натижалар учун жавобгар эканини таъкидлади. Айни пайтда манкунианликлар АПЛда 16-ўринда бормоқда.

"Премьер-лигада жуда қийин бўлди, бундан яшира олмаймиз. МЮдек клуб учун бу аянчли натижа.

Турнир жадвалига қараш уятли, айниқса биз – футболчилар учун. Жавобгарликни ўз зиммамизга олишимиз керак, чунки бизда икки мураббий бўлди ва кўплаб имкониятларимиз бўлди ўйинларни ютиш учун, аммо бу мавсумда биз етарли даражада яхши ўйнай олмадик.

Сўнгги икки ой айниқса оғир бўлди, чунки биз Европа Лигаси баҳсларида иштирок этдик, ва АПЛда барқарор таркибга эга бўла олмадик. Мураббийлар кўп нарсани ўзгартиришга мажбур бўлди, жароҳатлар ҳам жуда кўп бўлди.

Жавобгарликни ўз зиммамизга олишимиз керак, чунки "Манчестер Юнайтед" каби клуб мавсум охирига икки ой қолганида ҳеч нарса учун курашмаслиги мумкин эмас.

Бу бизнинг айбимиз, жавобгарлик бизда. Бу, албатта, қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Биз айбдормиз, ва аниқ биламанки, келаси мавсумда анча кучли бўламиз", – деди "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Sky Sports'га берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!