
Магуайр: Энг зўр жамоа мағлуб бўлди
"Бу жуда оғир. Йигитларнинг кайфияти тушиб кетди. Биз кўплаб имкониятларга эга бўлгандик. Энг яхши жамоа мағлуб бўлди. Улар бизни фойдаланилмаган имкониятлар учун жазолай олди. Уларда бизникидан бир неча баробар камроқ вазият бўлди.
Иккита кросс натижасида голлар ўтказиб юбордик. Биз қўлимиздан келганча муносиб тарзда тайёрландик. Аммо мана учинчи маротабаки, жорий мавсумда ярим финалдан ўта олмадик.
Совринлар тез орада қўлга киритилади. Биз ривожланишда давом этамиз. Келгуси мавсумда кучлироқ бўлиб қайтишга ҳаракат қиламиз", - деди Магуайр.
Фикрлар