Энди улар керак эмас: “Реал”да катта тозалаш бўлади

BEPUL PROPAN

“Реал” раҳбарияти жорий мавсум якунланиши билан таркибда жиддий ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Relevo нашри хабар берди.

Манбага кўра, мутасаддилари асосий таркиб ўйинчиларидан камида беш нафари билан хайрлашмоқчи. Уларни ўрнига тўртта янги ижрочи таклиф этилади.

“Қироллик клуби”ни биринчи бўлиб тарк этадиган ўйинчилар аниқ. Булар икки ҳимоячи – Лукас Васкес ва Хесус Вальехо.

39 ёшли Лука Модрич маоши кескин пасайтирилган шартномани имзоласа, клуда қолиши мумкин. Унга асосий захира ўйинчиси сифатида эътибор қаратилмоқда.

Клуб раҳбарияти энг катта маош олаётган ўйинчилардан Давид Алабадан ҳам тезроқ қутилмоқчи. Австриялик ҳимоячи кейинги пайтда жуда кўп жароҳат олмоқда ва юқори спорт формасини тиклай олмаяпти.

Шунингдек, мадридликлар Фран Гарсия ва Ферлан Менди бўйича таклифларни ўрганиб чиқишга тайёр.

Жамоага Килиан Мбаппе келганидан кейин иккинчи планга ўтиб қолган бразилиялик Родриго Гоэс бўйича яхши таклиф тушса, клуб унинг кетишига тўсқинлик қилмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!