
"Локомотив" Москвада "Краснодар"дан 3 очко тортиб олди (видео)
Кеча Россия премьер-лигасининг 2-тур ўйинлари давом эттирилди. Шу куни “Локомотив” Москвада “Краснодар” клубини қабул қилди.
Қизиқарли ва курашларга бой кечган беллашув тақдирини 43-дақиқада Алексей Миранчук томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди.
Ушбу ўйиндан сўнг, “темирйўлчилар” ўз очколарини 6 тага етказиб олди, “Краснодар” ҳисобида эса 3 очко бор.
Қуйида ушбу беллашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар