"Локомотив" клубига вақтинчалик бош мураббий тайинланди

CHERY AUTO

Куни кеча "Локомотив" клуби бош мураббий Андрей Фёдоровни истеъфога чиқарганини маълум қилганди. Бугун "темирйўлчилар" бош мураббийлигини вақтинчалик бажарувчи этиб U-21 жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев тайинланди.

Tecno

"Кеча “Локомотив” ПФК раҳбарияти қарорига кўра, асосий жамоамиз бош мураббийи Aндрей Фёдоров истеъфога чиқарилганини хабар бергандик. Бугун раҳбарият футболчилар билан учрашиб, шу пайтгача “Локомотив” U-21 жамоасини бошқариб келган Дилшод Нуралиев асосий таркиб билан ишлашини маълум қилди.
Бугундан Дилшод Жўраевич “Локомотив” бош мураббийи вазифасини бажарувчи лавозимида иш олиб боради. Олмалиқ шаҳридаги ОКМК стадионида бўлиб ўтадиган “Локомотив” - “Қўқон-1912” баҳсида “темирйўлчилар”ни малакали мураббий, бир неча ўнлаб шогирдлар устози Дилшод Нуралиев бошқаради. Бугунги ўйинда жамоамизга омад тилаб қоламиз!", - дейилади расмий ахборотда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!