"Ливерпуль" ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Конате ўрнига германиялик ҳимоячини олиб келмоқчи

CHERY AUTO

Англиянинг етакчи клубларидан бири — “Ливерпуль” Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербекни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Tecno

"DaveOCKOP" нашрининг хабар беришича, клублар ўртасида дастлабки музокаралар бўлиб ўтган ва жараён ҳозирча илк босқичда.

Немис футболчисига “Барселона” ҳам қизиқиш билдиргани маълум қилинган.

25 ёшли Шлоттербекнинг "Боруссия" билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг трансфер баҳоси 40 миллион еврога тенг.

Жорий мавсумда ҳимоячи жароҳати туфайли мавсум бошини ўтказиб юборган бўлса-да, ҳозирча "арилар" сафида 4 та ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!