
"Ливерпуль" Вирц учун қанча сумма тўлаши ойдинлашмоқда
Германиянинг "Байер" клубида тўп сураётган ёш юлдуз Флориан Вирц фаолиятини Англияда давом эттиради. Машҳур журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, 22 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи "Ливерпуль" сафига ўтади.
Манба маълумотига кўра, англияликлар "Байер" билан трансфер юзасидан тўлиқ келишувга эришган. Вирцнинг хариди мерсесайдликларга 118 миллион еврога тушади, яна 19 миллион евро бонус сифатида тўланиши мумкин.
Флориан 2024/25 йилги мавсумда 45 учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 15 та голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt портали эса германиялик футболчининг нархини 140 миллион евро деб белгилаган.
Фикрлар