"Ливерпуль" Ла Лига клубидан 19 ёшли ҳужумчи сотиб олиши мумкин

  • 1 май, 2019, 19:56
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Вильярреал" клуби форварди Сэмюэл Чуквуэзе фаолиятини "Ливерпул"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра мерсисайдликлар скаутлари 19 ёшли нигериялик футболчини кўпдан буён кузатиб келишмоқда. Таъкидлаш керакки, унга шунингдек "Манчестер Сити"дан ҳам қизиқишлар бор.

Ўз навбатида "Вильярреал" Чуквуэзенинг жорий мавсумда кўрсатаётган ажойиб ўйинларидан сўнг унинг нархини 60 млн еврога кўтариб қўйди.

Маълумот учун, Чуквуэзе бу мавсум Ла Лигада ҳозирча 24та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!