
"Ливерпуль" ҳужумчисига нарх белгилади
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дарвин Нунес Италия топ-клубига ўтиши мумкин.
25 ёшли "Ливерпуль" ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчисига "Наполи" ҳамда "Милан" қизиқиш билдирмоқда. Неаполликлар футболчига аллақачон қизиқиш билдирган бўлса, "россонери" уни яқинда трансфер мақсадлари рўйхатига қўшган.
Cорриэре dello Sport хабарига кўра, "қизиллар" Дарвинни 60 миллион еврога сотишга тайёр. Нунеснинг йиллик маоши тахминан 5 миллион еврони ташкил этади.
2024/25-йилги мавсумда ҳужумчи АПЛ доирасида 30 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди.
Comments