
"Ливерпуль" ҳимоячиси АПЛда рекорд ўрнатди
"Ливерпуль" клуби чап қанот ҳимоячиси Эндрю Робертсон жорий мавсум Англия премьер-лигасида 11та голли узатмага муаллифлик қилди.
АПЛ расмий твиттерининг хабар беришича 25 ёшли шотландиялик футболчи шу тариқа чемпионатда бир мавсумда энг кўп ассистентлик қилган футболчига айланди.
Қайд этиш лозимки, Робертсон бу борада "Эвертон" ҳимоячилари Энди Хинчлифф (10, 1994/95) ҳамда Лейтон Бейнслардан (10, 2010/11) ўзиб кетди.
Маълумот учун, Эндрю Робертсон бу мавсум мерсисайдликлар сафида ҳозирча 44та ўйинда иштирок этди ва 13та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар