
“Ливерпуль” антиқа рекордни уриб қўйди
Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” ёзги трансферлар ойнасини жуда фаол ўтказди. Коуб раҳбарияти жамоага чемпионлик унвонини келтирган Арне Слотни янги ижрочиларни олиб бериш билан сийлади.
Transfermarkt порталининг ёзишича, “Ливерпуль” бир трансфер ойнаси давомида янги ўйинчилар трансферига сарфланган маблағ суммаси бўйича янги рекордни ўрнатди.
Мерсисайдликлар ёзнинг ўзида таркибни кучайтиришга 483 миллион евро сарфлаб юборди. Бу борада аввалги рекорд “Челси”га тегишли бўлиб, “аристократлар” икки йил муқаддам ёзги трансферлар даврида янги ўйинчиларга 464 миллион евро тиккан эди.
“Ливерпуль” ёзда кетма-кет иккита трансфер рекордини янгилади. Дастлаб, “қизиллар” Германиянинг “Байер” клубидан Флориан Вирцни олиш учун 125 миллион евро тўлади. Трансфер ойнаси ёпилиши арафасида Мерсисайд клуби “Ньюкасл”дан швед ҳужумчиси Александр Исаакни 144 миллион еврога олди. Ҳар икки кўрсаткич ҳам Англия рекордни ҳисобланади.
Бундан ташқари, Арне Слот жамоасига Уго Экитике ((€ 95 млн), Милош Керкез (€ 46,9 млн), Жереми Фримпонг (€ 40 млн), Жованни Леони (€ 31 млн) ва Армин Печи (€ 1,78 млн) келиб қўшилди.
Фикрлар