"Лион" 20 млн еврога бразилиялик футболчи сотиб олди

  • 30 январь, 2020, 15:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франциянинг "Лион" клуби ўзининг расмий сайтида "Атлетико Паранаэнсе" ярим ҳимоячиси Бруно Гимараешни сотиб олганини эълон қилди.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра лионликлар 22 ёшли бразилиялик футболчини 20 миллион еврога сотиб олишган ва у билан 2024 йилнинг ёзигача шартнома имзолашган.

Бундан ташқари "Лион" Брунонинг келажакдаги трансферидан келадиган маблағнинг 20 фоиўини "Атлетико Паранаэнсе" ҳисобига ўтказиб беради.

Маълумот учун, Бруно Гимараеш "Атлетико Паранаэнсе" сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида 84 та баҳсда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!