Левандовски "Бавария"ни "бир тийинга олмаяпти"

CHERY AUTO

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски қаторасига 3-кун машғулотларга кеч келди. 

Tecno

33 ёшли форвард бугунги машғулотларга 9:08 да етиб келди. Мюнхенликлар 9:00 да базада бўлиши лозим. Саккиз дақиқалик кечикиш Роберт учун рекорд бўлди. У чоршанба куни 6 дақиқа, пайшанба куни 2 дақиқа кеч қолганди. 

"Бавария" шанба куни тақдимот маросми ўтказади. Ушбу тадбирда Левандовскининг иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда. Польшалик ҳужумчи фаолиятини "Барселона"да давом эттирмоқчи.

Робертга "Челси" ва ПСЖ клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!