
Лаутаро Мартинеснинг фикрича "Олтин тўп"ни ПСЖ футболчиси қўлга киритади
Лаутаро Мартинес "Олтин тўп" соврини учун энг кучли номзодлар ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Сиз ПСЖ ва "Барселона"га қарши ўйнадингиз. Бу йил қайси футболчи "Олтин тўп"га муносиб деб ўйлайсиз?
- Кўпчилик футболчилар ажойиб мавсумни ўтказиб, кўплаб совринларни қўлга киритди. Париж жамоасидан анчагина номзодлар (9 та) бор ва улардан бири ғолиб бўлиши мумкин - масалан, Ашраф Ҳакими ёки Дембеле.
Айтганча, менга Муҳаммад Салоҳ жуда ёқади. Аммо бу ҳаммаси қандай баҳоланишига боғлиқ, сабаби у Премьер-лигада ажойиб мавсум ўтказди ва ғалаба қозонди, - деди "Интер" ҳужумчиси.
Фикрлар