
Лара Арруабаррена Колумбияда Тимеа Бабошни "доди"ни берди
Боготада аёллар ўртсида ўтаётган "Claro Open Colsanitas" турнирининг иккинчи кунида, теннисчилар биринчи давра баҳсларини давом эттирмоқдалар.
Унда испаниялик Лара Арруабаррена уч сет давомида венгриялик Тимеа Бабошни 6:7, 6:4, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, италиялик Ясмине Паолини эса америкалик Франческо Ди Лорензони 6:2, 3:6, 6:4 ҳисобида таслим қилди.
Шу тариқа мусобақанинг иккинчи даврасида Лара ва Ясмина ўзаро рақобатлашадиган бўлди.
Comments