
Лапорта Мессини "Барселона"да қолишига умид қилмоқда
"Барселона" собиқ президенти Жоан Лапорта Лионель Мессининг Каталон клуби билан шартномани узайтириши бўйича музокаралар тўхтаб қолганига изоҳ берди
"Вазият мени хавотирга солмоқда. Ҳозир ҳушёр бўлишимиз керак, бу ҳам муаммоларимиздан бири.
Лео яна анча вақт тўп суриши мумкин, у футбол тарихидаги энг яхши футболчилардан бири. У учун қулай шароитларни яратиб беришимиз керак.
Месси 2021 йилгача жамоада қолишига умид қиламан, аммо директорлар кенгаши орқага қайтариб бўлмайдиган хатога йўқ қўйишидан хавотирдаман", - дейди Лапорта.
Фикрлар