Ким янги мураббийни менсимаса, “Манчестер Юнайтед”дан ҳайдалади!

  • 14 апрель, 2022, 21:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Аякс”ни бошқараётган Эрик тен Хаг ёзда “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб олишга тайёрланмоқда.

Tecno

Кўпчилик бу мутахассис машҳур юлдузлар билан ишламагани учун Англияда қийналишини таъкиламоқда. Нидерландиянинг таниқли футболчи Рафаэль ван дер Варт манчестерлик футболчиларни Эрик билан ўйлашиб муомала қилишга чақирди. Унинг айтишича, Эрик тен Хаг ўзи билан ҳамкорлик қилмаган, жамоага ёрдам бермаган, мураббий кўрсатмаларини бажармаган ҳар қандай ўйинчини таркибдан четлатишга қодир.

Бундан ташқари, нидерландиялик мутахассис клуб раҳбарияти билан музокаралар давомида ўз ғояларини амалга оширишда ваколат тўлиқ берилишини, хусусан, таркибни шахсан ўзи шакллантириш ва трансфер сиёсатини назорат қилиш талабини қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!