Жоржиньо "Барса"га ўтадими? Агенти жавоб берди

  • 14 октябрь, 2022, 01:45
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жоржиньонинг агенти Жоау Сантос футболчининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди:

Унинг шартномаси июнь ойида тугайди. Бизнинг устувор вазифамиз - “Челси” билан музокоралар ўтказиш. “Барселона”? Мен Мадрид, Лион, Валенсия каби жойларда бўлдим. Бу менинг ишим", - деди Сантос. 

Tecno

Аввалроқ, Жоржиньонинг “Барса”га ўтиши хақида миш-мишлар тарқалганди.

2023 йилда эркин агентга айланадиган италиялик ярим ҳимоячи ушбу мавсум барча чемпионатларда 12 та ўйинда 2 та гол амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!