Жўралар, “Барса”дан кетмасам бўлмайди!

  • 11 Jan 12:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” марказий ҳимоячиси Рональд Араухо ўз жамоадош дўстларига қишки трансферлар ойнаси вақтида клубни тарк этиши кераклигини маълум қилди.

Tecno

Уругвайлик футболчи жамоадошлари билан суҳбатда фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиришни маъқул кўришини айтаган.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, Араухога “Арсенал” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Оғир жароҳатини даволатган Араухо мавсумнинг иккинчи ярмида ҳам катта эҳтимол билан ўйин амалиётисиз қолиб кетади. Аввалроқ, тажрибали ҳимоячи ижара асосида “Ювентус” кўчиб ўтиши мумкинлиги айтилганди.

Жорий мавсумда бирорта учрашувда иштирок этмаган Араухонинг каталонияликлар билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар давом этиши белгиланган.

Comments

You must be logged in to commet!