ЖЧ-2022. Мезбонлар кетма-кет иккинчи ўйинда мағлуб бўлди ва плей-оффга чиқиш имкониятини деярли йўқотди

  • 25 ноябрь, 2022, 19:59
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Жаҳон чемпионати 2-тури доирасидаги Қатар - Сенегал учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Африкаликлар сафида Булайе Диа, Фамара Дьеду ҳамда Бамба Дьенг томонидан урилган голларга мезбонлар таркибида Муҳаммад Мунтари бир бор жавоб қайтара олди.

Шу тариқа, сенегалликлар очколари сонини 3 тага етказиб олди. Кетма-кет икки бор мағлуб бўлган Қатар кейинги босқичга чиқиш имкониятини деярли қўлдан бой берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!