Ана холос: Гвардиола шогирдини рақибга бермади

  • 13 август, 07:08
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасида юқори ўринлар учун курашишни мақсад қилган “Тоттенхэм” таркибини кучайтириш учун “Манчестер Сити”дан бразилиялик ҳужумкор футболчи Савио олишга ҳаракат қилмоқда.

Tecno

21 ёшли футболчининг ўзи ҳам Лондон клубига кўчиб ўтишга мойиллигини билдирган.

Журналист Жек Питт-Брукнинг таъкидлашича, “Манчестер Сити” иқтидорли ўйинчисини “Тоттенхэм”га сотмоқчи эмас. Хосеп Гвардиола энди ўйини кучайиб бораётган шогирдини рақиб жамоага ўтишини муҳокама ҳам қилмаяпти.

Ўтган мавсумда Савио барча мусобақаларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 13 та голли пас берди. Бразилиялик футболчининг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача тузилган. Transfermarkt маълумотларига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 50 миллион еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!