Испания Суперкубоги Саудия Арабистонидан бошқа жойга кўчирилиши мумкин

  • 1 декабрь, 2020, 18:24
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания Суперкубоги беллашуви жорий мавсум Саудия Арабистонидан бошқа давлатга кўчирилиши мумкин.

Tecno

Маълум бўлишича, пандемия сабабли стадионга томошабинлар кириши тақиқланса, мусобақани Саудия Арабистонида ўтказиш иқтисодий жиҳатдан фойдасиз бўлади.

Ҳозир томонлар ўртасида тузилган шартномани қайта кўриб чиқиш ва мусобақани Испанияга ўтказиш имконияти ўрганилмоқда.

Бу сафар Суперкубок беллашувларида "Реал", "Барселона", "Атлетик" ва "Реал Сосьедад" клублари иштирок этади. Ўйинлар 2021 йилнинг 13-17 январь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!