
Испания кубоги. "Барселона" қийинчилик билан ғалаба қозонди
Испания кубоги 1/32 финал босқичидан ўрин олган "Линарес" - "Барселона" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда Каталония клуби 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Кўк-анорранглилар" сафида Дембеле ва Ютгла рақиб дарвозасини ишғол этди. Рақиб таркибида Луис Диас Санчес гол уришга муваффақ бўлди.
Шундай қилиб, "Барса" Копа дель Рей турнирининг кейинги босқичига йўл олди.
Фикрлар