“Интер” ўлимга сабабчи бўлган дарвозабонини психологга юборди

  • 29 октябрь, 23:28
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Интер” жамоасининг иккинчи дарвозабони Хосеп Мартинес Комо вилоятида автоҳалокат содир этиши оқибатида ногиронлар аравачасидаги шахс воқеа жойида вафот этган эди.

Tecno

Маълумотларда 81 ёшли кекса киши ўзини ёмон ҳис қилиши оқибатида ногиронлар аравачини кескин буриб, йўналишни ўзгартириб юборган ва бунинг оқибатида Хосеп Мартинес бошқараётган машининг йўлига чиқиб кетгани айтилмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, “Интер” клуби раҳбарияти дарвозабонга дарров психолог ёрдамини ташкил қилиб берган. Айни пайтда полиция воқеа бўйича суриштирув ишларини давом эттиряпти.

Автоҳалокатдан кейин Хосеп Мартинеснинг организмида алкоголь ва гиёҳванд моддаларининг бор-йўқлигини аниқлаш учун қон таҳлиллари олинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!