
Иккита пенальти, автогол - "Пахтакор" "Насаф"ни йирик ҳисобда енгди
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 11-турининг бугунги кун дастуридан ўрин олган сўнгги учрашуви "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасида кечди. Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида кечган баҳсда номинал мезбонлар воҳадан ташриф буюрган жамоа устидан 4-1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Шота Арвеладзе жамоаси ҳисобидаги очколар 28 тага етди ва турнир жадвалидаги карвонбошиликни ўз қўлида сақлаб қоладиган бўлди.
- 90'
Учрашув якунланди! Матнли трансляция Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
"Насаф" ҳисобни қисқартириш умидида ҳужум қилмоқда.
- 85'
Ҳамдамовнинг узатмасини Неъматов ушлаб олди.
- 84'
Норчаев ажойиб вазиятдан зарба йўллади. Суюнов тўпни иккинчи уринишда ушлаб олди. Яхши имконият юзага келганди.
- 82'
Муҳитдиновнинг олис масофадан амалга оширган жарима зарбаси трибуналар томон йўл олди.
- 81'
Ғайбуллаев "Пахтакор"нинг хавфли қарши ҳужумини муваффақиятли тўхтатиб қолди.
- 79'
Муродбек Хўжамбердиев Жўрабек Маннонов ўрнига майлонга тушди.
- 79'
Муҳитдиновнинг жарима зарбаси жонли деворга тегди.
- 76'
Черан ўрнига Собиржонов майдонга тушди.
- 75'
Траоренинг зарбаси ўхшамади.
- 72'
"Пахтакор" ҳужум қилишдан тўхтамаяпти.
- 70'
Сергеев Дердийокни алмаштирди.
- 68'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Аъзамов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. "Насаф" ҳисобни қисқартирди.
- 67'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Черан барибир хет-трикни расмийлаштирди. Тўп рекашет орқали дарвозага бориб тушди. Неъматов бошқа тарафга ташланиб улгурганди.
- 65'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сергеев пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни йириклаштирди.
- 65'
Бозоров ўрнига Траоре, Станоевич ўрнига эса Мозговой майдонга тушди.
- 64'
Яна Станоевич жарима майдони ичида қўполлик ишлатди. Ҳамробеков жабрланувчи ролида.
- 62'
Машарипов ва Исмоилов майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Ҳамдамов ва Собирхўжаев ўйинни давом эттиради.
- 61'
Кенжабоев ҳужумда қоидани бузди. "Аждарлар" шошилмоқда.
- 59'
Алиқуловга тиббий ёрдам керак. У майдонга жуда ноқулай йиқилди.
- 56'
"Насаф" ажойиб ҳужум амалга оширди. Чап қанотда Кенжабоев олдинга интилиб, тўпни ичкарига етказиб берди. Ҳеч ким унга йўналиш бера олмади.
- 52'
ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Машариповнинг ажойиб пасини Черан боши билан дарвозага йўллаб қўйди.
- 52'
Дилшод Саитов ва Бобир Абдихолиқов ўрнига тайм бошида Шароф Муҳитдинов ва Ҳусайн Норчаев майдонга тушган экан.
- 51'
Сергеев Машариповнинг узатмасига аранг оёқ қўйди. Бироқ Неъматов ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилди.
- 51'
Егор Кримец огоҳлантирилди.
- 50'
"Насаф" яхши вазиятдан жарима тепди. Аммо зарба жонли деворга тегиб Суюновнинг шундоқ қўлларига бориб тушди.
- 49'
Ислом Кенжабоев тўпга ета олмади. Қанотдан қаршиликлар ҳужумчиси тезлик олган эди.
- 48'
"Пахтакор" битта гол бу каби рақибга қарши учрашувда етмаслигини англаган ҳолда олдинга бормоқда.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Ҳамробековнинг супер зарбасини Неъматов ундан ҳам супер сейв билан қайтариб қолди. Браво, Одил! Браво, Неъматов!!!
- 45+'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Сидиқов Ҳамробеков билан ўйнади. Аммо Одил тўпни бироз кучлироқ оширди. Жавоҳир бу тўпга ета олмасди.
- 43'
"Пахтакор" тўп назоратини маҳкам ушламоқда.
- 40'
"Насаф" ҳужумни кескинлаштиришга қийналмоқда.
- 39'
Исмоилов тезлик билан олдинга интилаётган Кенжабоевни тўхтатиб қолди ва сариқ карточка ишлаб олди.
- 37'
Кенжабоев қанотда фаоллик эвазига олдинга интилди. Жарима майдонига узатган тўпига Кенжабоев эга чиқиб, зарба берди. Кучли аммо ноаниқ.
- 35'
Станоевичнинг узатмасидан сўнг иккинчи қаватда футболчилар кураш олиб боришди ва тўп ортга қайтди.
- 34'
Абдихолиқов яхши имкониятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо ҳимоячи гавда жиҳатидан ҳеч қандай имкон бермади.
- 32'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Черан ёш Неъматовни осонликча доғда қолдирди.
- 31'
Игорь Сергеев фаолликлари эвазига пенальти ишламоқда. Станоевич оёғини илиб олди.
- 29'
Сергеевнинг зарбаси яхши чиқди, аммо ноаниқ. Игорь яхши айланиб олганини ҳам эътироф этиш жоиз.
- 28'
Ҳамробековнинг зарбаси ноаниқ чиқди. Ҳимоячилардан қайтган тўп унинг зарбасига сабаб бўлди.
- 26'
"Шерлар" комбинацион футболда ажойиб ҳаракат қилишмоқда.
- 24'
"Пахтакор"нинг узоқ давом этган комбинацияси Алижоновнинг зарбаси билан якунланди. Тўп ҳимоячиларга тегиб ҳавога кўтарилди. Неъматов уни қайтариб юборди.
- 21'
Сергеев яхши вазиятга чиқиб олиб, зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
- 20'
Абдихолиқовнинг офсайдда қолиб кетгани яхши ҳужумни барбод қилди.
- 18'
"Пахтакор" яхши имконият ҳосил қилди. Аммо зарба беришга Сергеев муваффақ бўла олмади. Боз устига, қўполлик ҳам ишлатди.
- 16'
Станоевичнинг жарима зарбаси жуда ноаниқ чиқди.
- 14'
Сергеев офсайдда қолиб кетгани кўрсатилмоқда.
- 13'
Станоевич рақиб ҳужумини тўхтатиб қолди. Исмоилов у томонидан зарарсизлантирилди.
- 10'
Бозоровнинг пасини шериги эгаллаб ола билмади. Тўп Суюновнинг қўлларида.
- 9'
Ҳамробековга нисбатан Раҳматуллаев бироз қўпол ўйнади. Ҳакам ҳозирча огоҳлантириш билан чекланди.
- 7'
Насруллаевнинг узатмасини Аъзамов осонликча узоқлаштирди.
- 7'
"Насаф" ҳимояланишга мажбур бўлмоқда.
- 5'
Аброрбек Исмоиловнинг зарбасига куч етишмади. Ҳимоячи гавда билан уни суриб ташлади.
- 3'
Сайфиев ҳам жарима майдони чизиғи ёнгинасидан зарба бериш имконига эга бўлди. Тўп трибуналар томонга кетди.
- 2'
Ҳамробеков дастлабки зарбани йўллади. Тўп оёққа тушмади.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Сардорлар ўзаро тўп ва томон масалаларини ҳал қилиб олишди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Суперлига расмий мадҳияси майдон узра янграмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари. Турнинг марказий учрашувига хуш келибсиз!
Фикрлар