Ibragimovichning dubli "Milan"ga derbida g‘alaba keltirdi
Italiya A Seriyasi 4-turidan o‘rin olgan "Inter" - "Milan" to‘qnashuvi o‘z yakuniga etdi. Unda "rossonerilar" 2:1 hisobida g‘alabaga erishdi.
Mehmonlarning ikkala goliga ham Zlatan mualliflik qilgan bo‘lsa, Lukaku "nerradzurilar" tomonidan bir marotaba javob qaytarishga erishdi.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Лукакунинг аниқ зарба йўллашига Тео йўл қўймади.
- 90+'

Ўйиннинг асосий вақтига ҳакам томонидан 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'

Тонали Кессининг ўрнига майдонга тушди.
- 85'
Златан тўпни ўзига бўйсундира олмади. Вазият йўққа чиқди.
- 83'

Видаль ўрнига Санчес майдонга тушди.
- 83'

Ҳакими сариқ карточка олди.
- 82'

Бурчакдан узатилган тўпга Златан томонидан йўлланган зарба ноаниқ чиқди.
- 80'
Кьернинг жаримадан узатилган тўпга берган зарбаси кучсизроқ чиқди.
- 75'

Йўқ, офсайд. Лукаку бироз аввал ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган.
- 73'
Доннарумма Лукакуни жарима майдони ичида йиқитди. Пенальти.
- 72'
Круничнинг жарима майдонига кириб бориб, берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 69'

Дамброзио сариқ карточка ишлаб олди.
- 67'

Эриксен Брозович ўрнини тўлдирди.
- 66'

Ҳакам томонидан Пиоли ҳам огоҳлантирилди. Биринчи таймда у оғзаки огоҳлантириш ҳам олганди.
- 62'

Крунич ва Кастильехо майдонга тушди. Леао, Салемакерс захирадан ўрин олди.
- 61'
Барелланинг зарбасини Кьер боши билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 60'

Златан сариқ карточка ишлаб олди. Ҳаводаги курашда Де Врейга тирсаги билан зарба бериб юборди.
- 59'
Ҳакимининг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. Яхши очилиб борганди.
- 55'
Леаонинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 52'
Ҳакимининг узатмаси ўтмади. Ҳимоячилар иккинчи қаватда ишончли ҳаракат қилмоқдалар.
- 49'
Ҳакимининг узатган тўпига Лаутаро зарба беришга улгурмади. Ҳимоячилар марокашлик ҳимоячининг узатмасини тушуниб қолишди.
- 47'
Лаутаронинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 46'

Иккинчи тайм старт олди.
- 45'

Танаффус.
- 45+'

Лукаку бурчакдан узатилган тўпга ноаниқ зарба берди.
- 45+'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 45+'

Кесси сариқ карточка ишлаб олди.
- 45'
Тэонинг чўзиб юбориши натижасида "Милан"нинг тезкор қарши ҳужуми гол билан якунланмади.
- 44'
Лаутаронинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси Доннарумма учун қийинчилик туғдирмади.
- 43'

Бареллага тиббий ёрдам керакка ўхшайди.
- 40'
Майдон марказида тенг ўйин кечмоқда.
- 37'
Лукаку қарши ҳужумга чиқиб кетиши мумкин эди. Аммо елкама-елка курашда катта тезликда югураётган футболчи йиқилиб тушди.
- 36'
Беннасернинг жарима майдони марказига узатган тўпини ҳимоячилар ўтказмади.
- 34'
"Интер"нинг яна бир ҳужуми бесамар якунланди. Лукакудан ноаниқ ҳаракат.
- 32'
Ҳимоячилар Лукакуга узатилган тўпни узоқлаштирди.
- 31'

Чалханўглунинг кетма-кет иккита бурчак узатмаси муваффақиятсиз чиқди.
- 29'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лукаку ҳисобни қисқартирди. Жарима майдонига узатилган тўпни "россонерилар" бартараф эта олмади.
- 29'

Ибрагимович офсайдда қолиб кетди.
- 28'
Леаонинг ўтиб кетишига "Интер" ҳимоячилари йўл қўймади.
- 25'

Миланликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олишмади.
- 22'

Кьер огоҳлантирилди. Майдон марказида ишлатилган фол ростдан ҳам бунга арзирди.
- 19'
Ибранинг узатмасига Леао ета олмади.
- 16'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ибрагимович дублни расмийлаштирди. Леао узатган тўп тўғри унинг оёқларига келиб тушди. Зарба Ханданович учун қайтариб бўлмас даражада эди.
- 13'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ибрагимович амалга оширган пенальтини Ханданович қайтарди. Аммо такрорий зарба орқали Златан ҳисобни очди.
- 11'

Ибрагимович пенальти ишламоқда. Коларов рақибини очиқчасига йиқитди.
- 10'
Перишичнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 9'
Чалханўглунинг жаримадан узатган тўпидан сўнг, жарима майдони ичида Романьоли зарба йўллашга эришди. Аммо ноаниқ.
- 6'
Ўйин аввалида жамоалар анча эҳтиёткор футбол намойиш этишмоқда.
- 4'
Энди Лукаку қоидани бузди. Жабрланувчи яна Эрнандес.
- 2'
Ҳакими ҳужумда қоидани бузди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келиб улгурган. Барча нарса ўйин бошланишига шай.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Интер" - "Милан" баҳси бошланиш арафасида. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.



Fikrlar