IBA Чемпионлар оқшомида жанг қилган учала боксчимиз ҳам ғалаба қозонди

  • 5 ноябрь, 2024, 12:05
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Хабар берганимиздек, Россиянинг Самара шаҳрида навбатдаги "IBA Чемпионлар оқшоми" мусобақаси бўлиб ўтди. Айни дамгача эса, ушбу турнирда иштирок этган уч нафар боксчимиз ҳам ўз жангларини ўтказиб бўлдилар. 

Муҳаммаджон Рауфов россиялик Гор Туманянни учинчи раундда нокаутга учратган бўлса, Ҳавасбек Асадуллаев ва Нусратбек Тоҳировлар ўз рақибларидан очколар эвазига устун келдилар.

Эслатиб ўтамиз, иккала боксчимиз ҳам мезбон Антон Зайтсев ва Вадим Мусаевга қарши баҳс олиб бордилар. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!