Ҳусанов етишмаган ўйиндан кейин Гвардиола нималар деди?

  • 2 октябрь, 06:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг аксарияти Европа Чемпионлар лигасининг янги мавсумида “Манчестер Сити”га ишқибозлик қилаётгани сир эмас.

Tecno

Сабаби оддий, ушбу жамоадаги ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов клублар миқёсидаги ушбу энг нуфузли мусобақада иштирок этаётган ягона ўзбек футболчиси ҳисобланади.

Чемпионлар лигаси умумий босқич иккинчи турида Хосеп Гвардиола шогирдлари Францияда “Монако” жамоаси меҳмони бўлиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Эрлинг Холанднинг дублига Жордан Тезе ва Эрик Дайер жавоб қайтарди.

Ўйиндан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Хосеп Гвардиола шогирдлари Абдуқодир Ҳусанов ўйнамаган учрашувларнинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юбориши одатий тусга айланиб бормоқда. Бу гал ҳам шундай бўлди. “Сити”нинг жарима майдончаси ичидаги ўйини 90-дақиқада жамоа дарвозасига белгиланган пенальти билан якунланди ва ғалаба қўлдан бой берилди.

Учрашувдан кейин Хосеп Гвардиола қуйидагича фикр билдирди.

- Ўйин яхши бўлди, рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятлар ярата олдик. Афсуски, сўнгги дақиқаларда аслида бўлмаган қоида бузарлик учун белгиланган жарима зарбаси вақтида ҳимояда керакли даражада яхши ўйнай олмадик ва бунинг оқибатида пенальти келиб чиқди. Ўша вазиятда Нико тўпга биринчи теккан эди, унинг фол ишлатиш истаги бўлмаган.

Билмадим, бу ҳолатда пенальти борми ёки йўқми, лекин ҳакам шундай қарор қилди ва биз энди  ҳеч нарса қила олмаймиз. Бир очко олдик ва олға интилишда давом этамиз, - деди Хосеп Гвардиола.

“Шаҳарликлар” устози мураккаб тарзда ўтган учрашув қаҳрамонларидан бўлган Эрлинг Холанднинг ўйини ва самарадорлигига ҳам баҳо бериб ўтди.

- Холанд жуда зўр, у гол уриш илинжида ўйнаяпти ва буни ажойиб тарзда уддалаяпти ҳам. Жамоа унга кўпроқ тўп етказиб бериши керак.

Аммо “Монако” иккита марказий ҳимоячи ва иккита таянч ярим ҳимоячи билан ўйнагани боис, Холандга пас бериш осон кечгани йўқ. Шунга қарамай, Эрлинг гол ура олгани қувонарли, - деди Хосеп Гвардиола TNT Sports журналистлари билан бўлган суҳбатди.

Таъкидлаш жоизки, “Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусанов ўйнаган биринчи учрашувда Италия чемпиони “Наполи”дан гол ўтказмаган эди. Иккинчи тур якунларига кўра, манчестерликлар тўрт очко билан мусобақа жадвалида саккизинчи поғонада бормоқда.

Хосеп Гвардиола жамоаси Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги навбатдаги учрашувини яна сафарда ўтказади. 21 октябрга белгиланган баҳсда “шаҳарликлар” Испанияда “Вильярреал” меҳмони бўлади. Бўлажак ўйинда Абдуқодир Ҳусанов жамоасига ёрдам бера олади, деб умид билдириб қоламиз.

Ҳусановми? Гвардиола “Сити” футболчисини “Реал”га бермаяпти
“Монако”га қарши ўйин олдидан Ҳусановнинг аҳволи қандай?

Шомуродов Туркия Суперлигаси тўпурари бўла оладими?

Шомуродовнинг барча голларини санаймиз...

Кутилмаган вазият: Буёғига Ҳусанов анча қийналадиган бўлди!
Ҳусановдан ўтолмадинг-ку! “Арсенал” машҳур ҳужумчидан воз кечади

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!